Куни кеча Тошкентдаги муайян яшаш жойига эга бўлмаганлар янгиланган бинога кўчиб ўтишди.
“Меҳр-саховат”уйи ҳудуди ободонлаштирилди. Таъмирдан чиққан аёллар ва эркаклар бўлимида кондиционер, телевизор ва янги каравотлар пайдо бўлди. Алоҳида ювиниш хоналари қурилган, ёзги ва қишки ошхона бунёд этилган.
У ерда айрим касалликларга чалинганлар ҳам яшашади. Баъзилари мустақил ҳаракат қила олишмайди. Шунинг учун уйга кўнгиллилар ёрдам керак.
Ҳозир бу ерда 98 киши яшаяпти. “Меҳр-саховат”уйи биносининг янгиланган кўриниши Sputnik видеосида.