Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ етказиб бериш қайта тикланди

ИЭСга табиий газ етказиб бериш тиклангани маълум қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Энергетика вазирлиги ИЭСга табиий газ етказиб бериш тикланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб берувчи магистрал газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиб, станцияга газ етказиб берилиши қайта тикланган.
Соат 18:33 да 1-сон энергоблок тармоққа уланиб электр энергиясини узатишни бошлади. Станция соат 19:30 дан тўлиқ қувватда ишлай бошлаган.