ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Намангандаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қисқа фурсатда қайта ишга туширилади ва у яна электр энергиясини узата бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, станциясини табиий газ билан таъминловчи магистраль газ қувурида юзага келган носозликни махсус бригада бартараф этмоқда. Мазкур таъмирлаш ишлари бугун, соат 18:00га қадар якунланиши кўзда тутилмоқда.
“Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қисқа фурсатда ишга туширилиб, электр энергиясини узата бошлайди”, - дейилган хабарда.
Ҳозир йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўрақўрғон ИЭС фаолияти фавқулодда тўхтатилгани хабар қилинган эди.