ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Хитой ҳукумати Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайвань оролига ташрифини “саргузашт ва провокация” деб атаган баёнотини юқори баҳолайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь брифинг чоғида маълум қилди.
“Хитой президент Путиннинг сўзларини юқори баҳолайди”, деди Вэньбинь.
Ягона Хитой тамойилини тан олгани учун Путинга алоҳида миннатдорлик сўзлари ҳам айтилди.
Бир кун аввал Россия раҳбари Халқаро хавфсизлик бўйича Х Москва конференцияси иштирокчилари ва меҳмонларига мурожаати чоғида Пелосининг Тайванга ташрифини саргузашт ва провокация – Вашингтоннинг минтақада ва дунёда “вазиятни беқарорлаштириш ва тартибсизлик қилиш” бўйича мақсадли ва онгли стратегиясининг бир қисми деб атаганди.