Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди - видео

Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири - Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.
Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлати раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийга йўл олди.
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди.
Президент Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.