ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. “Меҳрли мактаб” ва “Учим Знаем” мактаблари ўртаси ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақида Ҳалқ таълими вазрлиги хабар берди.
Айтилишича, Ўзбекистон ва Россия мактаблари ўртасидаги келишувлар “Меҳрли мактаб” ўқитувчилари ва тарбиячиларининг малакасини оширишга қаратилган ўқувлар доирасида имзоланди.
“Ўқувларда педагогика соҳасидаги олий таълим, малака ошириш муассасалари педагогларининг билим ва кўникмалари оширилди”, дейилади хабарда.
“Меҳрли мактаб” ва “Учим Знаем” мактаблари ўртаси ҳамкорлик келишуви имзоланди
© Халқ таълими вазирлиги
Малака ошириш жараёнлари Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Zamin халқаро жамоат фонди ҳамда Россиянинг “Учим Знаем” мактаби томонидан ташкил этилди.
“Меҳрли мактаб” ва “Учим Знаем” мактаблари ўртаси ҳамкорлик келишуви имзоланди
© Халқ таълими вазирлиги
Маълумот учун, “Меҳрли мактаб”- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган таълим муассасаси бўлиб, унда Марказга даволаниш мақсадида келган болалар учун боғча ва мактаб фаолияти йўлга қўйилган.