ЛХРдаги от заводи қандай қайта тикланмоқда - Sputnik репортажи

Украина ҳукумати даврида катта тарихга эга от заводи деярли бутунлай йўқ қилинди. Айни пайтда корхона қайта тикланмоқда ва отлар етиштирилмоқда. Sputnik мухбири ноёб заводда бўлди ва ўзгаришлар билан танишди.
Sputnik
Луганск Халқ Республикасининг озод этилган ҳудудларида тинч ҳаёт тарзига қайтяпти. Sputnik мухбири Алина Ниязбакиева ЛХРнинг Даниловка қишлоғидаги №63 Деркуль от заводида бўлди.
Завод Елизавета ІІ нинг 1765 йил 22 апрелдаги буйруғи билан яратилган. 1767 йилда завод очилган ва дастлаб немис, испан, форс, инглиз, неополитан, венгер ва рус - жами 73 бош отни қабул қилиб олган.
10 йил ўтиб заводда 469 бош, 1787 йилда эса 881 бош от сақланган. Ва бу қадимги от заводлари орасида наслдор отларнинг энг катта захираси бўлган. Завод ҳатто буюк рус саркардаси Михаил Кутузовга энг яхши отлар етказиб берган.
Фуқаролик урушидан сўнг у ерда йўртоғи - рус ва орлов отлари етиштирилган. 1933 йилда эса рус отлиқ орлов-ростопчин зотини тиклаш бошланган .
Завод қурилиши ҳам ўзига хос. Бу ерда немис архитектураси белгилари сезилади. Завод ҳудудида ягона бўлган Япон манежи ҳам бор. У 19 аср бошида ҳеч қандай мих ишлатилмасдан курилган ва битта устунда туради.
СССР даврида Деркуль от заводида халқаро тоифадаги отлар етиштирилган. Бироқ, Украина ҳукумати даврида корхона вайрон бўлган, от сонлари кескин камайиб кетган.
“Отхонага ем-озиқ олиб келиш учун ҳатто ёқилғимиз бўлмаган”, - дейди корхона директори Михаил Гладков.
Унинг айтишича, тадбиркорларга ер бўшатиш учун завод ҳудудида сақланган наслли отларнинг кўп қисмини сўйишган. Тадбиркорлар эса заводни талон-тарож қилган.
ЛХР озод этилганидан сўнг заводни зудлик билан қайта тиклаш ишлари бошланди.
“Заводнинг аввалги ҳолати билан ҳозиргисида жуда катта фарқ бор. Ободонлаштириш ишлари бошланди, отларга эътибор ўзгарди”, - дейди директор.
Айни пайтда заводда 170 дан зиёд от сақланмоқда. Шунингдек, чўчқа, сигир ва бошқа қорамол ҳам бор.
Ҳозирда у ерда от пойгаси, кўпкураш каби спорт турларида иштирок эта оладиган спорт отлари етиштирилмоқда. Уларни кўпроқ россиялик спортчилар сотиб олишяпти. Шунингдек, у ерда ёш спортчилар ҳам тайёрланишмоқда.