Ислом ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар яна 3та олтин, 2та кумуш ва 8та бронза медалини қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда ўтказилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 9та медални қўлга киритди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин давом этмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар делегация ҳисобига яна 3та олтин, 2та кумуш ва 8та бронза медалини тақдим этишди.
Дзюдо бўйича баҳсларда Гулноза Матниязова олтин медални қўлга киритди. У -70 кг вазн тоифасининг финал беллашувида тунислик Ниҳел Ландолсига қарши курашиб, чиройли ғалабани тантана қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Яна бир олтин медаль Музаффарбек Тўрабоев томонидан қўлга киритилди. Ёш дзюдочи -100 кг вазн тоифасида баҳс олиб бориб, финалда 68 сония ичида Рио-2016 финалчиси озарбайжонлик Элмар Гасимовни мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
-81 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳс олиб борган Шарофиддин Болтабоев эса озарбайжонлик азалий рақибларидан бири Зелим Ткаевни мағлубиятга учратишга эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Дзюдо баҳсларида яна бир бронза. -70 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳиста Назарова ҳам бронза медали учун кечган баҳсда эронлик Марям Барбатдан устун келди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Давлат Бобонов ҳам делегацияга бронза медалини тақдим қилди. -90 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчи учинчи ўрин учун баҳсда ливанлик рақибидан устун келди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Дзюдочилар яккалик беллашувларини кумуш медал билан якунлашди. Энг оғир вазн тоифасида баҳс олиб борган хоразмлик полвон Алишер Юсупов БАА вакили Магомедумар Магомедумаровга қарши татамига чиқиб, имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Қиличбозлар ҳам яна бир медалга сазовор бўлишди. Бу гал шпагачи Шаҳзода Эгамбердиева катта саҳнага чиқди. 18 ёшли Эгамбердиева финалгача барча рақибларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Алейна Эртуркка имкониятни бой берди ва кумуш медал соҳиблари қаторидан жой олди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Қорақалпоқ қиличбозлик мактабининг истеъдодли вакилларидан бири Муса Аймуратов Ислом бирдамлиги ўйинларида шоҳсупага кўтарилди. Саблячи яккалик дастурида ярим финалгача етиб бориб, бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Рапира дастурида эркаклар ўртасида жамоавий баҳсда иштирок этган йигитлар финалда мезбонларни 45:36 ҳисобида мағлубоятга учратиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 9та медални қўлга киритди
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида қўлга киритган медаллар сони 121тага етди. Шундан 43 таси олтин, 30 таси кумуш ва 48 таси бронза. Ўзбекистон 55 та давлатлар орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринда бормоқда.