Бадиий ва ҳужжатли фильмлар ортилган “Кинокарвон” Қорақалпоғистонга етиб борди

Республиканинг барча ҳудудларида 15 дан ортиқ фильмлар намойиши ва таниқли ижодкорлар билан ижодий учрашувлар ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Қорақалпоғистонда “Кинокарвон” акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бу ҳақида Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида миллий фильмлар ва концерт дастурлари намойиш этилади.
"Томошабинлар учун 15 та бадиий ва ҳужжатли фильм намойиши режалаштирилган", дейилади хабарда.
Шунингдек, 20дан ортиқ таниқли санъаткорлар билан ижодий учрашувлар ҳам бўлиб ўтади. Улар орасида Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаммадсоли Юсупов, Дилором Каримова, Абдухалил Мингноров, Матёқуб Матчоновлар бор.