ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Бугундан бошлаб 4та янги йўналишларда автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
20-сонли "Ибн Сино 1-мавзеси-Гулобод кўчаси" йўналиши
Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда "Ибн Сино 1-мавзеси"дан Белтепа, Зангиота, Жарариқ, Кўксарой, Ипакчи 2-тор, Ипакчи, Қўрғонча, Оқсой, Кўкча Дарвоза, Лайлитоғон, Гулобод кўчалари орқали "Гулобод кўчаси"га қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.
139-сонли "Бирлик мавзеси-Чилонзор метроси" йўналиши
Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда "Бирлик мавзеси"дан Кўркам, Кўкча Дарвоза, Назарбек, Журжоний, Фарҳод, Кичик ҳалқа йўли кўчалари орқали "Чилонзор метроси"га қадар, қайтиш йўналишида "Чилонзор метроси"дан Кичик ҳалқа йўли, Фарҳод, Журжоний, Учтепа кўчалари орқали "Бирлик мавзеси"га қадар соат 6:00 дан 21:15 гача ҳаракатланади.
52-сонли "Учувчилар шаҳарчаси-Тошкент вокзали" йўналиши
Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда "Учувчилар шаҳарчаси"дан Учувчилар, С.Толипов 1-тор, Қумариқ, Г.Алиев, Темирйўлчилар, Сарикўл, Туркистон кўчалари орқали, "Тошкент вокзали"га қадар, қайтиш йўналишида "Тошкент вокзали" бекатидан Туркистон, Сарикўл, Темирйўлчилар, Г.Алиев, Қумариқ, С.Толипов 1-тор, Учувчилар кўчалари орқали "Учувчилар Шаҳарчаси" бекатига қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ўз фаолиятини олиб боради.
138-сонли "Шифокорлар шаҳарчаси-Беруний метроси" йўналиши
Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда "Шифокорлар шаҳарчаси"дан Қамарнисо, Шифокорлар, Фаробий, Пахтачи, Зафаробод, Кичик ҳалқа йўли, Фаробий кўчалари орқали "Беруний метроси"га қадар, Беруний, Кичик ҳалқа йўли, Зафаробод, Пахтачи, Шифокорлар, Қамарнисо кўчалари орқали "Шифокорлар шаҳарчаси"га қадар соат 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.
Мазкур йўналишларда ISUZU русумли автобуслар ҳаракатланади.