Евроиттифоқнинг кўп аъзолари россияликларга шенген визаси беришни тақиқлашни қўллаб-қувватлашмоқда. Болтиқбўйи мамлакатлари, Чехия, Польша, Бельгия чекловларни аллақачон киритишди ва бошқа давлатларни ҳам шундай йўл тутишга чақиришмоқда.
Таклиф август ойи охирида ЕИ ТИВ раҳбарлари билан бўладиган учрашувда кўриб чиқилади. Россияликлар учун темир парда тушириладими?- батафсил РИА Новости материалида.
"Жодугар ови"
Россия фуқаролари учун шенген визалари сиёсат жиҳатидан ҳам, этика томондан ҳам энг кўп муҳокамага сабаб бўлган масалага айланди. Эстония бош вазири Каи Калласнинг “Европага келиш- бу инсон ҳуқуқи эмас, балки имтиёз” деган сўзлари ёниб турган оловга мой сепди. 18 августдан бошлаб Эстонияга ўзи берган рухсатномалар билан киришга чекловлар ўрнатилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, “ўз душманлиги билан кўп мамлакатлар ҳатто ақлдан озиш даражасига боришяпти ва шундай баёнотлар беришмоқдаки, уларни биз 80 йил олдин Европанинг марказидан, бир қанча Европа мамлакатларидан эшитган эдик”. Унинг фикрича, “вақти келиб соғлом ақл тикланади ва бундай баёнот берганлар ўзларига келиб олишади”.
Бироқ, ғояни қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. 14 август куни бирваракайига иккита мамлакат- Польша ва Латвия ташаббусни умумевропа босқичига олиб чиқишларини маълум қилишди. Варшава тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Ригада эса республикада аллақачон берилган рухсатномалар ва резидент карталарини қайта кўриб чиқишмоқчи.
“Албатта россиялик сайёҳлар кўп пул қолдирадиган мамлакатлар бу таклифга хурсанд бўлмасликларини биламан. Германия канцлери бу борада шубҳаларини ҳам билдирди. Бироқ мен бу ҳақида гапириш керак деб ҳисоблайман. Принцип туфайли”, - дейди Латвия президенти Эгилс Левитс.
Айни пайтда ўнта мамлакат россияликлар учун ёпилди ёки ўз ҳудудига киришни мураккаблаштирди. Чехия 25 февраль куни Россия, кейинчалик Беларусь фуқаролари учун ўз мамлакатига киришни тақиқлаган эди. Словакия, Бельгия, Польша, Нидерландия, Дания, Эстония, Латвия ва Литва- бу мамлакатларга кириш мумкин, фақат бошқа мамлакатлар шенген визалари орқали.
Шу билан бирга тақиқ тарафдорларининг турлича гапиришмоқда. Эстонияда россияликларни мамлакатнинг ички хавфсизлигига таҳдид қиляпти дейишса, Латвияда Россияга мухолифат кайфиятидаги кўпроқ одамларни жўнатиш керак деб ҳисоблашмоқда.
Қўллаб-қувватламаймиз, қораламаймиз ҳам
Евроиттифоқнинг виза кодексида кам муддатли визаларнинг беришни тўхтатиш ёзилмаган дейди Еврокомиссия вакили Анита Хиппер. Виза бериш шарт бўлган фуқаролар тоифаси доим бўлади: гуманитар ҳолатларда, оила аъзолари ёки журналистлар учун, дейди у.
Германия канцлери Олаф Шольц ушбу ташаббуснинг қандай ишлашини тасаввур қилишга қийналаётганини айтди. Чунки “оддий фуқаролар Украинада бўлиб ўтаётганлар учун жавобгар эмас”, Россияга қарши кенг кўламли санкциялар эса “кўп-кўп аниқ одамларга таалуқли”.
Владимир Зеленский Евроиттифоқни ўта радикал чоралар кўришга ундамоқда. Украина президенти “Россиянинг бор аҳолисини яккалаш керак” деб ҳисобламоқда. Мамлакатдан кетган мухолифатчиларга эса у қочқин мақомида мурожаат қилишни таклиф қилди.
Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари август сўнггида Прагада виза беришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқади. Ва чекловлар нафақат сайёҳлар, балки фуқаролик жамиятлари вакиллари, Европа мамлакатлари фуқароси бўлмиш одамларнинг яқинлари ҳамда талабаларга ҳам таалуқли бўлади.
Тартибсизлик ва бемаънилик
“Ҳаракатланиш эркинлиги - инсон ҳуқуқларининг энг асосийларидан бири, - дейди сиёсатшунос Сергей Марков. Уни қўпол бузишга чорлаган чақириқлар - бу глобал сиёсатда Европа цивилизацияси ролига қарши чиқиш”.
ЕИ даги муаммога турлича қарашларни сиёсатшунос русофобия даражасига боғлиқ дейди. Фуқаролар бўлмаган институтлари бор Шарқий Европа мамлакатларида Россияга тажовуз кўп содир бўлади
“Умумий қоидани киритиш учун ЕИ нинг барча мамлакатларининг розилиги керак бўлади”, - дейди МГИМО Европа ҳуқуқи кафедраси доценти Николай Топорин.
“Шенгенда ички чегаралар йўқ, аммо Шенген кодексини назорат қиладиган ташқи чегаралар бор. Ҳозир тахминан ўнта мамлакат, (асосан кичик давлатлар) россияликларга виза беришни тўхтатиш тарафдори. Биринчи қалдирғоч Эстония бўлди. У ўз ҳудудига киришни ташқи чегаралар орқали ҳам тақиқлади. Бошқа мамлакатлар ёки ўз позициясини билдиришмаяпти ёки ўз норозилигини шундай чоралар билан билдиришмоқда”, - дейди эксперт.
"Шенген зонасининг агар битта мамлакати бўлса ҳам россияликларни киритишни давом эттирса, вазият бемаъни бўлади, - дейди Топорин. -Масалан, ҳозир Эстония ўзи берган визалар бўйича мамлакат ҳудудига киришни тақиқлади. Аммо бу виза билан Латвия орқали кириш мумкин".
“Эстонияликлар узларнинг визалари орқали чегарадан ўтиш тақиқланганини айтишди, аммо Латвия ёки Финляндия визалари орқали қириш- тақиқланмаган. Агар бир қарорга келишмаса, умуман тартибсизлик ва бемаънилик бўлади. Битта мамлакат чекловлар ўйлаб чиқаради, бошқалари эса бунга тайёр эмасман дейди”.
Қийинчиклар бошқа жойда пайдо бўлиши мумкин: Россиянинг ЕИ билан фақат учта қуруқлик чегаралари бор - Эстония, Латвия ва Финляндия билан. Агар улар ўз ҳудудларини россияликлар учун ёпишса, бу россияликлар учун Европанинг бошқа мамлакатларига кириш масаласини чиндан ҳам мураккаблаштиради.