Шойгу Европадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашганини айтди

Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият совуқ уруш авжидагидан ҳам ёмонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият совуқ уруш авж олганидан ҳам ёмонроқ бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Армия-2022” форуми доирасида халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференцияси очилишида маълум қилди.
“Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият совуқ уруш авжидагидан ҳам ёмонлашди. Альянснинг (НАТО - таҳр.) ҳарбий фаолияти энг агрессив, Россияга қарши йўналишга эга бўлди. Қитъага АҚШдан муҳим кучлар ўтказилди”, деди у.
Вазирнинг қўшимча қилишича, НАТОнинг қўшма қуролли кучларининг қўшимча бўлинмаларини блокнинг “шарқий қаноти”га жойлаштириш Россия Федерациясининг Украинада махсус ҳарбий операцияси старт олишидан олдин бошланган.

Мавзуга оид:

Шойгу: Марказий Осиёда терроризмнинг юқори хавфи сақланиб қолмоқда
Украинада ядро қуролидан фойдаланишга ҳожат йўқ - Сергей Шойгу