Ислом ўйинлари: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 2-ўринга кўтарилди

Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида қўлга киритган медаллар сони 112 тага етди. Шундан 40 таси олтин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Туркияда ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси умумий ҳисобда 26 та медаль –13 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари тобора қизғин паллага кириб бормоқда. 15 август куни ўзбекистонлик спортчилар бир қатор спорт турларида ўз маҳоратларини намойиш этишади.
Оғир атлетика
Руслан Нурудинов ўйинларда -109 кг вазн тоифасида иштирок этиб, даст кўтаришда 187 кг, силтаб кўтаришда 230 кг ва икки кураш бўйича 417 кг билан ўйинлар рекордини ўрнатди. У делегация ҳисобига 3 та олтин медални қўшиб қўйди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Эндигина 20 ёшга қадам қўйган оғир атлетикачи Турсуной Жабборова аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда мутлақ чемпионликни қўлга киритди. Даст кўтаришда 109 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, икки курашда 235 кг натижа кўрсатган Турсуной барча йўналишда олтин медалларни ўзиники қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Мусобақада Акбар Жўраев +109 кг вазн тоифасида қатнашди. У даст кўтариш машқида 200 кг натижа қайд этиб, делегация ғазнасини яна бир олтин медал билан тўлдирди. Эътиборлиси, Акбар ҳам бу кўрсаткичи билан мусобақа рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Шарофиддин Амриддинов -102 кг вазн тоифасида катта тажрибага эга рақиблари билан кечган муросасиз рақобатда 172 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Дзюдо
-66 кг вазн тоифасида қатнашган Сардор Нуриллаев финалда марокашлик Абдураҳмон Боушитани мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳиблари қаторидан жой олди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Нилуфар Эрмагамбетова ҳам олтин медалга сазовор бўлди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган қорақалпоғистонлик дзюдочи финалда жазоирлик Ямина Халатани иппон билан мағлубиятга учратди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
-73 кг вазн тоифасининг финал баҳсида Шаҳрам Аҳадов озарбайжонлик Наримон Мирзаевни мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
52 кг вазн тоифасида иштирок этган икки нафар дзюдочи шоҳсупага кўтарилди. Диёра Келдиёрова ушбу мусобақада олтин медални қўлга киритган бўлса, Сита Қадамбоева бронза медалига сазовор бўлди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
-60 кг вазн тоифасида иштирок этган Кемран Нуриллаев финалда озарбайжонлик Балабай Ағабаевга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
-63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Севинч Исоқова бронза медали учун кечган беллашувда сенегаллик рақибаси устидан ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Таэквондо
Таэквондочи Нияз Пулатов бронза, унинг рафиқаси бадиий гимнастикачи Сабина Ташкенбаева эса 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Шпага
Файзулла Алимов ҳамда Нодирбек Мўминов Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олишди. Алимов ярим финалда озарбайжонлик Руслан Ҳасановга 11:12, Мўминов эса қирғизистонлик Роман Петровга 10:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва бронза медалига эга чиқишди.
1 / 2
2 / 2
Сузиш
Ёш сузувчи Егор Петряков яна бир бор совриндорлар қаторидан жой олди. Куни кеча 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсида бронза медали билан тақдирланган атлет бугун айни шу масофага комплекс дастурда кечган беллашувда ҳам учинчи натижани қайд этди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Хуршиджон Турсунов 22.51 сония билан иккинчи, 22.72 сония қайд этган Алексей Тарасенко эса учинчи ўринни қўлга киритди. Турсуновнинг натижаси янги Ўзбекистон рекорди сифатида қайд этилди.
1 / 2
2 / 2
Қиличбозлик
Рапира йўналишида аёллар ўртасида ўтказилаётган беллашувларда туркиялик рақибасига қарши баҳс олиб борган Умида Илясова имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Илясова бронза билан тақдирланди.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Қолаверса, сабля бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларининг кумуш медал соҳибига айланишди. Жамоавий дастурда ярим финалда Туркияни 45:31 ҳисобида мағлуб этган қизлар финалда озарбайжонлик рақибаларига 34:45 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани иккинчи ўринда якунладилар.
Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 26 та медални қўлга киритди
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида қўлга киритган медаллар сони 112 тага етди. Шундан 40 таси олтин, 28 таси кумуш ва 44 таси бронза. Ўзбекистон 55 та давлатлар орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринда бормоқда.