ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Жиззах вилоятидаги "Фориш" ўқув полигонида 2022 йилги Армия ўйинлари доирасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи ҳудудида ўтказилган “Уста қуролчи”, “Дала ошхонаси” ва “Хавфсиз муҳит” мусобақалари очилдининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўйинларнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев ва Россия делегацияси раҳбари генерал-майор Валерий Василевлар иштирок этишди.
Ушбу халқаро мусобақаларни ўз заминимизда ўтказа олганимиздан фахрланамиз. Ишончимиз комилки, уларнинг ҳар бири ҳарбий соҳада тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деди Қаршиев.
Шунингдек, таҳдидлар, можаролар ва қуролли тўқнашувлар кучайиб бораётган даврда ҳарбий хизматчиларда юксак ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш, уларда жанговар руҳни кучайтиришни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Ўз навбатида, Валерий Василев Армия ўйинлари халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга, мамлакатларимиз хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга, сайёрамиздаги барқарорликка хаёлий эмас, реал таҳдидларга жамоавий жавоб беришга салмоқли ҳисса қўшаётганини таъкидлади.