Еревандаги савдо маркази портлаши қурбонлари сони ошди

Савдо марказида 14 август куни содир бўлган портлаш оқибатида 62 киши жабрланган, 16 киши қурбон бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Еревандаги “Сурмалу” савдо марказидаги портлаш қурбонлари сони 16 кишига етди, жумладан, ҳомиладор аёл ва ёш боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайтида хабар берилган.
Вазирлик аввалроқ 14 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эди.

“Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 16 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади топилди. Улардан тўққиз нафарининг, жумладан бир боланинг шахси ҳали аниқланмаган”, дейилади хабарда.

Савдо марказида 14 август куни содир бўлган портлаш оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 62 киши жабрланган. Шунингдек, 18 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланиши мумкинлиги маълум қилинган.