Россия ва Ўзбекистон ўзбек турмуш тарзининг ўзига хослиги ҳақида қисқа метражли фильм суратга олишмоқда. Фильм қаҳрамонлари- аввал киноларда роль ижро этмаган болалар.
“Болалар аввал бундай фильмлар ва лойиҳаларда иштирок этишмаган. Бизга айнан шуниси қизиқ эди”, - дейди ғоя муаллифи, ВГИК талабаси Элдор Шодмонқулов.
Элдорнинг ғояси россиялик таниқли режиссёр Николай Лебедевнинг эътиборига тушган. Фильмни суратга олиш жараёнлари қандай кечяпти- Sputnik материалида батафсил.