ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Украинанинг озод қилинган ҳудудларида икки миллион тоннадан ортиқ ғалла йиғиштириб олиш режалаштирилган. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов маълум қилди.
“У ерда ҳосил яхши бўлади. Мен ҳамкасбларим билан гаплашдим, ўйлайманки, озод қилинган ҳудудларда икки миллион тоннадан ортиқ ғалла бўлади”, деди Аксёнов “Россия 24” телеканали эфирида.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, украиналик миллатчилар озод қилинган ҳудудларда ҳосилга ўт қўйишга ҳаракат қилмоқда.
Махсус операция давомида рус ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни эгаллаб олди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.