Тошкентдаги Навоий шоҳ кўчасининг бир қисми ёпилди

14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Навоий шоҳ кўчасининг бир қисми қурилиши ишлари сабабли ёпилди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, 14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар бу кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
“Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилган хабарда.