Коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцина барча штаммлардан ҳимоя қилади – Гинцбург

Гинцбург спрейни ҳар олти ойда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда қўллаш кераклигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши бурунга сепиладиган вакцина коронавируснинг барча штаммларидан ҳимоя қилишда юқори самарадорликни кўрсатмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига марказ директори Александр Гинцбург маълум қилди.

“Ҳозирда мавжуд ва аллақачон рўйхатдан ўтган бурунга сепиладиган вакцина барча штаммлардан ҳимоя қилишда юқори самарадорликни кўрсатмоқда”, - деди у.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йилнинг 1 апрель куни “Гам-КОВИД-Вак” коронавирусга қарши дунёдаги биринчи бурун вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Препарат нафас йўлларининг шиллиқ қаватида иммунитет ҳосил қилади.
Гинцбург спрейни ҳар олти ойда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда қўллаш кераклигини таъкидлади.

Мавзуга оид:

Гинцбург коронавирусга қарши бурунга сепиладиган вакцина хавфсизлигига баҳо берди
“Спутник Лайт” ва бурунга сепиладиган вакцинани бир вақтнинг ўзида олиш мумкинми