Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 36 та медални қўлга киритди

Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган медаллар сони 86 тага етди. Мамлакат 55 та давлатлар орасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринда бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Туркияда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида яна 36 та медаль –13 та олтин, 9 та кумуш ва 14 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ислом бирдамлиги ўйинларида оғир атлетикачи Сарварбек Зафаржонов делегация учун 3 та олтин медални тақдим этди. Даст кўтариш машқида ўз ғалабасини тантана қилган спортчи силтаб кўтаришда 199 кг, икки курашда эса 366 кг билан мутлақ чемпионликни қўлга киритди.
Узбекистанский тяжелоатлет Сарварбек Зафаржонов.
Қиличбозлик спортида эркаклар ўртасида рапира қуролида баҳс олиб борган Муҳаммад Юсуф Асранов финалда туркиялик Мартино Минутони мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. У делегация ҳисобига битта олтин медални қўшиб қўйди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Велоспортчилар ҳам ўз йўналишларида энг кўп медал жамғариб, ўйинлар давомида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медал билан энг кўп медал жамғарган жамоага айланишди.
Спорт қироличаси номини олган енгил атлетика баҳслари ҳам якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси делегация ғазнасини 4та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан бойитди.
Бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқларида ўзбекистонлик спортчилар тенгсиз бўлишди. Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиязова, Нилуфар Аъзамова, Мумтозабону Исъҳоқзода ва Мария Пакдан иборат бешлик 5 ҳалқадаги дастурда (Хуршидабону Абдурауфова захирада) 34.750 балл билан олтин медалларга сазовор бўлди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Делегация ҳисобига навбатдаги олтинни бадиий гимнастикачи Тахмина Икромова қўшиб қўйди. У ҳалқада ўтказилаётган беллашувларда энг юқори баллга сазовор бўлди. Унинг чиқишини ҳакамлар ҳайъати 33.650 балл билан баҳолашди. Қолаверса, у яна икки йўналишда шоҳсупага кўтарилди. Спортчи бу гал тўп билан машқ дастури ва булава ҳамда тасмада кумуш медалигасазовор бўлди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Бадиий гимнастикачилар учун Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридан ўрин олган индивидуал беллашувлар ҳам омадли ўтди. Сабина Ташкенбаева булава дастурида бронза медалигасазовор бўлди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Мусобақада иштирок этаётган оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ҳар бири шоҳсупага кўтарилмоқда.
Оғир атлетикачи Суннатилла Ўсаров Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирокини якунлади. -96 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўсаров силтаб кўтаришда 190 кг билан бронза ва икки кураш якунида 354 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Шунингдек, -76 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Нигора Сувонова даст кўтариш машқи якуни бўйича 93 кг билан бронза медалини қўлга киритди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Аёллар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасида Ригина Адашбаев даст кўтариш машқида 99 кг тошни бўйсундириб, бронза медалига сазовор бўлди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирокини бошлашди. Эркаклар ўртасида рапира қуролида кечган беллашувларда ярим финалгача етиб борган Иляс Молина ҳамда Дониёр Садуллаев бронза медалига сазовор бўлишди.
1 / 2
2 / 2
Эркин усулда сузиш бўйича Алексей Тарасенко 200 метр масофага кечган дастурнинг финалида иштирок этди. Кучли рақобатда у 1:50.01 дақиқа вақт кўрсатиб, мусобақада ўзининг иккинчи кумуш медалини қўлга киритди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Элдорбек Усмонов 100 метрга эркаклар ўртасида баттерфляй усулида сузиш дастурида 53.79 сония билан бронза медалини қўлга киритди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Сузувчи қизлар эса 4х200 метрга эркин усулда сузиш бўйича эстафета йўналишида Афсона Ниязова, Алёна Василева, Ситора Одилова ҳамда Уляна Низмутдиновадан иборат квартет 9:09.67 дақиқа билан бронза медалга сазовор бўлди.
Узбекистанские медалисты на Играх исламской солидарности, проходящих в Конье.
Ёш иқтидорли сузувчи Егор Петряков ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Петряков 4:01.06 дақиқа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медали билан тақдирланди.
Ислом бирдамлик ўйинлари: Ўзбекистон терма жамоаси яна 36 та медални қўлга киритди
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида қўлга киритган медаллар сони 86 тага етди. Шундан 27 таси олтин, 24 таси кумуш ва 35 таси бронза. Ўзбекистон 55 та давлатлар орасида умумжамоа ҳисобида 3-ўринда бормоқда.