Еревандаги портлаш қурбонлари сони ортди

Охирги маълумотларга кўра, "Сурмалу” савдо марказидаги портлаш жами 61 киши жабрланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Еревандаги “Сурмалу” савдо марказидаги портлаш қурбонлари сони беш кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Айк Костанян баёнотига таяниб хабар берган.
Аввалроқ уч нафар қурбонлар ҳақида маълум қилинган эди.
“Қутқарувчилар вайроналар остидан тахминан 50 ёшли аёлнинг жасадини олиб чиқишди. Ҳозиргина қутқарувчилар бешинчи қурбоннинг жасадини вайроналар остидан чиқариб олишди. Улардан икки нафарининг шахси аниқланмаган”, деган Костанян.
Охирги маълумотларга кўра, жами 61 киши жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еревандаги “Сурмалу” савдо марказида портлаш содир бўлгани ва ёнғин бошлангани хабар қилинган эди. Бу эса бинонинг қисман вайрон бўлишига олиб келган эди. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, савдо марказидаги ёнғинни ўчиришда Арманистонда фаолият юритаётган Арманистон-Россия гуманитар ёрдам маркази ходимлари ҳам иштирок этган.