1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Днепродзержинск осмонида ўзбек футболи ифтихори саналган “Пахтакор” жамоасининг 17 нафар аъзоси ҳалокатга учраган. Бу ўзбек футболи учун катта йўқотишга айланган.
Ушбу санада ўзбек футболи тарихида ўчмас из қолдирган "Пахтакор"-79 нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа мамлакатларда ҳам ёдга олинади.