Еревандаги савдо марказида кучли портлаш рўй берди – видео

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 13:23 да “Сурмалу” савдо марказида содир бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Арманистон пойтахти Еревандаги “Сурмалу” савдо марказида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон мамлакат ФВВ маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 13:23 да содир бўлган. Воқеа жойига Арманистон ФВВнинг ёнғин қутқарувчилари йўл олган. Ҳозир олтита экипаж ёнғинни ўчиришга уринмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар бор.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари пиротехника воситалари аланга олаётганини хабар қилишмоқда.