Электромобиль импорти 3,2 бараварга ошди

Ўзбекистон электромобилни асосан Хитойдан харид қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. 2022 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 40,1 миллион долларга тенг бўлган 1314 та электромобиль олиб келинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 бараварга ошган.
7 ойда мамлакатга электромобиль импорт қилганлар:
Хитой – 1155 та;
БАА – 81 та;
Германия – 29 та;
Гонконг – 29 та;
Корея – 7 та;
Литва – 7 та;
Эстония – 2 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилиши хабар қилинган эди.