Қашқадарёда Ёшлар туризми қурултойи якунланди - фото

Қурултойда чет давлатлардан ташриф буюрган ёшлар ҳам ўз иқтидорларини намойиш қилиб, ғолиблар қаторидан жой олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкиллаштирилган Ёшлар туризми қурултойи ўз ниҳоясига етди.
Подведены итоги молодежного фестиваля в Кашкадарье
8 август куни бошланган қурултой доирасида бир қатор ўйинлар, китобхонлик, маҳорат дарслари, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий кўнгилочар тадбирлар, учрашувлар, гала-концерт ва бошқа тадбирлар ўтказилди. Тадбир якунида ғолиблар аниқланди.
Подведены итоги молодежного фестиваля в Кашкадарье
Хусусан, “Энг яхши туризм лойиҳаси” танловида самарқандлик Меҳрож Исаев биринчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, хоразмлик Чарос Фозилова иккинчи ўринни, қашқадарёлик Азима Муродова эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, “Қадрият, урф-одат” танловида Хоразм вилояти 1-ўринни, Фарғона вилояти 2-ўринни, Наманган вилояти эса 3-ўринни;
"Энг намунали гуруҳ" танловида Қорақалпоғистон Республикаси 1-ўринни, Навоий вилояти 2-ўринни, Бухоро вилояти эса 3-ўринни;
"Заковат" беллашувида Қорақалпоғистон 1-ўринни, Қашқадарё вилояти 2-ўринни, Фарғона вилояти эса 3-ўринни;
"Туризм спартакиадаси"да Сурхондарё вилояти 1-ўринни, Қашқадарё вилояти 2-ўринни, Қорақалпоғистон 3-ўринни;
"Туризм-квест" ўйинида Сурхондарё 1-ўринни, Тошкент шаҳри 2-ўринни, Бухоро вилояти эса 3-ўринни қўлга киритди.
Подведены итоги молодежного фестиваля в Кашкадарье
Совринларни Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ҳамда Шаҳрисабз тумани ҳокими топширишди.
Қайд этиш жоизки, қурултойда чет давлатлардан ташриф буюрган ёшлар ҳам ўз иқтидорларини намойиш қилиб, ғолиблар қаторидан жой олишди.
Подведены итоги молодежного фестиваля в Кашкадарье