ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Юлия Ратомская - ИИВ подполковниги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси. У 20 йилдан буён хизматда.
Юлия ушбу касбни қандай танлади, унинг оиласининг бунга муносабати ва оломон орасидан жиноятчини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида батафсил Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда ҳикоя қилиб берди.