Ислом динига қарши китоб ёзган ёзувчига ҳужум қилинди

Рушдийнинг бир неча йил олдин чоп этилган “Шайтоний оятлар” китоби мусулмон дунёсида исломга қарши деб топилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Нью-Йорк штатида оммавий тадбирда нутқ сўзлаш учун келган британиялик ёзувчи Салмон Рушдига пичоқ билан қуролланган киши ҳужум қилди.
ОАВ хабарига кўра Рушдига камида 12 маротаба пичоқ урилган. У бўйнидан ва қорнидан яраланган. Айни дамда у вертолётда касалхонага етказилган.

Нью-Йорк полициясига кўра, ёзувчига Ню-Жерси штатида яшовчи 24 ёшли Ҳади Матар ҳужум қилган. Охирги маълумотларга кўра, Рушдининг бўйин ва ошқозонидан жиддий жароҳат олган. Унинг жигари шикастланган. Қолаверса, 75 ёшли ёзувчининг кўзи ҳам кўрмай қолиши мумкин. Ҳозир жарроҳлик амалиётидан ўтган ва ҳозир нафас олиш аппаратида. Ҳозирча қотиллик сабаблари айтилмаган.
Маълумки, Рушдийнинг бир неча йил олдин чоп этилган “Шайтоний оятлар” китоби мусулмон дунёсида исломга қарши деб топилган эди. Айрим давлатларда унинг ўлдирилиши ҳатто мукофот эълон қилинган эди.