Венгрия: “Дружба” қувури орқали нефть транзитини тўхтатиб туриш – бу Украинанинг шантажи

Украинадаги можаро “Киев “Дружба” нефть қувурини тўсиб, Европа давлатларини шантаж қилишга урингани”дан сўнг янги босқичга чиққан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Венгриянинг “Origo” портали “Дружба” қувури орқали Европа мамлакатларига нефть транзитини тўхтатиб туриш билан боғлиқ вазиятни тасвирлаб, бу қадамни Украина томонидан шантаж деб атади.
Нашрнинг ёзишича, Украинадаги можаро “Киев “Дружба” нефть қувурини тўсиб, Европа давлатларини шантаж қилишга урингани”дан сўнг янги босқичга чиққан.
“Президент Владимир Зеленскийнинг мақсадлари аниқ: у Европада имкон қадар кўпроқ тартибсизлик бўлишини истайди, бошқа томондан эса Венгрияга зарба бермоқчи, чунки биз урушга қўшилишни хоҳламаймиз ва Украинага қурол-яроғ юбормаймиз. Украина ҳукумати нафақат Венгрияга, балки уларнинг бошқа иттифоқчиларига ҳам доимий равишда ҳужум қилмоқда”, деб ёзади ОАВ.
“Транснефть” “Укртранснафта” 4 август куни Россиядан “Дружба” қувурининг жанубий тармоғи орқали Венгрия, Чехия ва Словакияга нефть қуйишни тўхтатганини тасдиқлади, чунки Россия томони Европа Иттифоқи санкциялари остида транзит тўловини амалга ошира олмайди. 10 август куни Венгриянинг MOL компанияси ва Словакиянинг Slovnaft нефтни қайта ишлаш заводи Украина томони билан етказиб бериш ва тўланган транзит харажатларини қайта тиклашга келишиб олгани маълум бўлди. Нефть яна қувур орқали оқиб чиқа бошлади.
“Дружба” нефть қувури Самара вилоятидан бошланиб, Брянскдан ўтади ва кейин икки қисмга бўлинади: шимолий қисми Беларусь, Польша ва Германия ҳудудидан ўтади, жанубий қисми эса Украина, Чехия, Словакия ва Венгриядан ўтади.