“Uzbekistan Airways” мустақиллик байрами муносабати билан чегирма эълон қилди

“Uzbekistan Airways” 1 сентябрдан 4 сентябргача маҳаллий авиақатновлар учун 50 % чегирма эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ мустақиллик байрами муносабати билан 1-4 сентябрь кунларидаги маҳаллий авиақатновларга 50 % чегирма эълон қилди.

“Мустақиллик байрами муносабати билан “Uzbekistan Airways” республикамизнинг барча аҳолиси учун 1 сентябрдан 4 сентябргача бўлган байрам кунларида маҳаллий авиақатновларда барча турдаги тарифларга 50 % чегирма эълон қилади”, дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мустақилликнинг 31 йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиор остида ўтказилади. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.
1 сентябрь – пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь – жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
3 сентябрь – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
4 сентябрь – якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).