Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина қўшинлари Запорожье АЭСни яна ўққа тутди

Запорожье АЭСи 5 августдан бошлаб бир неча бор ўққа тутилди, "Ураган" реактив тизимидан берилган зарбада ракета парчалари станциянинг ишлаётган блокидан тахминан 400 метр узоқликда қулаб тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Украина қўшинлари Запорожье атом электр станциясини бугуннинг ўзида иккинчи марта ўққа тутди, дея хабар бермоқда вилоят расмийлари. РИА Новости хабарига асосан.
Зарба натижасида қурбонлар йўқ, бироқ станция ўз вақтида “сменани алмаштирв” олмади.
Запорожская АЭС находится под контролем российских военных
Махсус операция давомида рус ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запороже вилоятининг бир қисмини эгаллаб олди, ҳудудларда янги маъмуриятлар ташкил этилди. Улар, шунингдек, қуввати ва блоклари сони бўйича Европадаги энг йирик бўлган Запорожье атом электр станциясини ҳам ҳимояга олдилар.

Украина қўшинлари ЗАЭСни 5 августдан бошлаб бир неча бор ўққа тутишди. 7 августга ўтар кечаси Украина қўшинлари "Ураган" ёппасига ўт очиш реактив тизимидан зарба беришди. Ракета парчалари ва двигатели станциянинг ишлаётган блокидан тахминан 400 метр узоқликда қулаб тушди. Айни дамла ўққа тутилган иккита блок тўлиқ қувват билан ишламаяпти.

Киевнинг ҳаракатлари фонида Москва БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказишни талаб қилди. Бундан ташқари, МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси бошчилигидаги экспертлар миссиясининг станцияга ташрифи тайёрланмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
МАГАТЭ раҳбари Запорожье АЭСнинг ўққа тутилишидан хавотир билдирди