ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россиянинг Killnet хакерлар гуруҳи Telegram’да Американинг Lockheed Martin ҳарбий-саноат корпорацияси ходимларининг ички авторизация тизими бузилгани ҳақидаги далилларни эълон қилди.
Хабарга мудофаа гигантининг юзлаб ходимларининг маълумотлари - исмлари, электрон почтаси, бўлинма манзили, телефон рақами, фотосурати акс эттирилган жадвал видеоси илова қилинган.
Killnet гуруҳи Lockheed Martin тизими хакерлик ҳужуми ҳақида бир кун аввал эълон қилди. Кейинчалик хакерлар корпорация ўз веб-сайти ва тизимини қайта тиклагани ҳақида маълум қилган, лекин маълумотларини эмас.
Lockheed Martin компанияси BAE Systems билан ҳамкорликда M142 HIMARS ракета тизимини ишлаб чиққан. Ушбу ракета тизими 2003 йилдан бери АҚШда ишлаб чиқарилади.
Вашингтон Киевга аҳоли пунктлари ва инфратузилма объектларига ҳам зарба берадиган бир нечта шундай тизимларни етказиб берган.