ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Украина ҳукумати Донецкнинг тинч аҳолисини ўққа тутаётганини тан олмаяпти.
Уларга кўра, ДХР ўзини ўзи ўққа тутмоқда, деди журналистларга ДХР халқ милицияси қўмондони ўринбосари Эдуард Басурин.
Sputnik Ўзбекистон мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, Басурин Киев режимининг риторикасига қарамай, унинг жиноятларига оид далиллар базаси тўпланаётганини таъкидлаган. Биринчидан, бу НАТО стандартидаги снарядларнинг бўлаклари.
“Иккинчидан, воқеаларни шарҳлаб келган вақтдан бери 2014 йилда украиналик ҳарбийлар бизнинг ҳарбийларга қарата ўт очганликларини тан олган, натижада парламент аъзоси яраланганини тан олган битта ҳолат бўлган, қолган барча ҳолатларда - биз ўз ўзимизни ўлдирамиз”, - деди ДХР вакили.