“Uzbekistan Airways”нинг айрим йўналишдаги рейслари вақти ва манзили ўзгарди

Москва – Андижон – Москва қатнови Москва – Фарғона – Москва йўналишига ўзгартирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 9 ва 10 август кунлари режалаштирилган қатор рейслари вақти ва йўналиши техник сабабларга кўра ўзгартирилганини маълум қилди.
HY-069/070 Тошкент – Термиз – Тошкент қатнови
Тошкентдан учиш: 10 август куни соат 06:00 (9 август соат 20:40 ўрнига)
Термизга етиб бориш: 10 август куни соат 07:20 (9 август соат 22:00 ўрнига)
Термиздан учиш: 11 август куни соат 08:10 (10 август соат 23:30 ўрнига)
Тошкентга етиб бориш: 11 август куни соат 09:25 (11 август соат 00:40 ўрнига)
HY-609/610 Термиз – Москва – Термиз қатнови
Термиздан учиш: 10 август куни соат 08:50 (9 август соат 23:30 ўрнига)
Москвага етиб бориш: 10 август куни соат 11:30 (10 август соат 02:15 ўрнига)
Москвадан учиш: 11 август куни соат 00:30 (10 август соат 15:45 ўрнига)
Термизга етиб бориш: 11 август куни соат 06:45 (10 август соат 22:00 ўрнига)
HY -622/621 Москва – Андижон – Москва қатнови Москва – Фарғона – Москва йўналишига ўзгартирилди. Яъни қатновлар Москвадан Фарғонага ва Фарғонадан Москвага амалга оширилади
Москвадан учиш: 10 август куни соат 13:00 (10 август соат 03:45 ўрнига)
Фарғонага етиб бориш: 10 август куни соат 19:15 (10 август соат 10:05 ўрнига)
Фарғонадан учиш: 10 август куни соат 20:45 (10 август соат 11:35 ўрнига)
Москвага етиб бориш: 10 август куни соат 23:00 (10 август соат 14:15 ўрнига)