Сирдарё ИЭСда 12 та қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилди

12 та қуёш сув иситиш қурилмаларининг жами сиғими 2400 литрга тенг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти иссиқлик электр станциясида жами сиғими 2400 литрга тенг бўлган 12 та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қуёш сув иситиш қурилмаси
Қайд этилишича, қуёш сув иситиш қурилмалари иш бошлагач корхона хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилаётган иссиқлик тизими ўчирилиб, тўлиқ заҳирага чиқарилди.
Қуёш сув иситиш қурилмаси
Қурилмалардан фойдаланиш ҳисобига корхона йилига 100 минг киловатт соат электр ва 300 Гкалл иссиқлик энергиясини тежаш имконига эга бўлади.