Саудиялик дипломат нутқ сўзлаётган пайтида вафот этди - видео

Муҳаммад ал-Қаҳтанийга биринчи ёрдам кўрсатишга уринилган, бироқ у вафот этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Саудия Арабистони дипломати Муҳаммад ал-Қаҳтаний Қоҳирадаги Араб-Африка конференциясида нутқ сўзлаётган пайтида вафот этди. Воқеа акс этган видеони RT нашри эълон қилди.
Кадрларда дипломатнинг нутқ сўзлаётгани, томошабинлар уни олқишлаётганини кўриш мумкин. Шундан сўнг, у яна бир неча сўз айтган, кейин эса бирдан йиқилиб тушган.
Маҳаллий “Tahiamasr” газетасининг ёзишича, дипломатга биринчи ёрдам кўрсатишга уринилган, бироқ у вафот этган.
Оммавий ахборот воситаларига кўра, ал-Қаҳтанийнинг сўнгги сўзлари Худо ҳақида бўлган. Жумладан, “Қаерда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни қувлаб етади”, деган жумла айтилган.