Россия банки ҳузуридаги Молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бщйича эксперт кенгаши вакиллари фирибгарларга қарши курашиш мақсадида 10 минг рублдан ортиқ пул ўтказмаларини музлатишни таклиф қилишди, деб хабар қилди “Известия”.
Пул ўтказмасини блокировкасини ечиш учун мижоз қўшимча идентификациядан ўтиши ёки белгиланган ПИН-кодни киритиши керак бўлади. Худди шу нарса баъзан ариза берувчининг розилигисиз бериладиган кредитлар олиш учун ҳам амал қилиши мумкин. Экспертлар кенгаши аъзоларидан бири, "Қарз олувчилар ҳуқуқлари учун" ОНФ лойиҳа менежери Евгения Лазареванинг сўзларига кўра, бундай механизм бозорлар ва реклама хизматларида ўз самарадорлигини кўрсатди.
Ўз навбатида, Россия банклари ассотсиауияси виуе-президенти Алексей Войлуков бундай қадам молиявий институтларнинг ўзи ҳам, мижозлари учун ҳам қўшимча харажатларга олиб келишини таъкидлади. У 10 минг рубл пул ўтказмалари учун кенг тарқалган сумма эканлигини тушунтирди. Айни пайтда, Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида россияликлар Тезкор тўлов тизими (СПБ) орқали ўртача 5,6 минг рубл юборган.