Россия қандай қилиб қисқа вақт ичида йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилашга муваффақ бўлди

Россия йўлларида сўнгги 12 йил давомида ЙТҲлар ва ўлимлар сони пасайиб келмоқда. Батафсил мақоламизда ўқинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги 2022 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги статистикасини эълон қилди. Унда РФ ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий кўрсаткичлари пасайганлиги қайд этилган.
Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари сони 7,2 фоизга, ҳалок бўлганлар сони 3,9 фоизга, жароҳатланганлар сони 7,5 фоизга камайган.
Айтиш жоизки, Россияда ЙТҲлар ва уларда ўлимлан ва жароҳатлар сони пасайиш тенденцияси 2011 йилдан бери давом этмоқда. Ўтган даврда йўл-транспорт ҳодисалари сони 27,4 фоизга, ҳалок бўлганлар сони бир ярим баробардан (42,2 фоизга), жароҳатланганлар сони, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари сони 27,3 фоизга камайган. Буни қуйидаги графика ҳам тасдиқлайди.
Россияда ЙТҲ оқибатида ўлимлар сони (ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан)
Россия ИИВ мутахассислари ва бир қатор мустақил экспертларнинг фикрига кўра, бу қуйидаги омиллар туфайли содир бўлган:
1.
Йўл фонди бюджетини кўпайтириш. Аксарият ҳудудларда йўл фонди ошиши ва бахтсиз ҳодисалар ва ўлимларнинг камайиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд;
2.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш: янада аниқроқ белгилар, энг хавфли ва тартибга солинмаган чорраҳалар ўрнига ажратувчи тўсиқлар, тартибга солинадиган светофорлар, кўприклар ва йўл ўтказгичлар пайдо бўлиши;
3.
Бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини тизимли ўрганиш ва бартараф этиш;
4.
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганлик учун жазони босқичма-босқич кучайтириш;
5.
Аҳоли ўртасида хавфсиз ҳайдаш услубини фаол тарғиб қилиш, ижтимоий роликлар, ҳушёр турмуш тарзини тарғиб қилиш;
6.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш қоидаларини қатъийлаштириш;

Энг кўп содир бўлган ЙТҲ турлари

2022 йилнинг биринчи ярмида Россияда қуйидаги бахтсиз ҳодисалар энг кўп содир бўлди:
Тўқнашувлар - 24378 (46%)
Пиёдаларни уриб кетиш – 14227 (27%)
Йўлдан чиқиб кетиш - 5252 (10%)
Тўсиқыа урилиш - 2776 (5%)
Велосипедчини уриб кетиш - 1917 (4%)
Бошқа турдаги бахтсиз ҳодисалар - 8%
Ким айбдор: йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар – 46919 та ҳолатда – 87,6%, йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар – 5299 (9,9%) ва транспорт воситасининг техник носозлиги – 2646 (4,9%).
Шунингдек, 19404 та (36%) ҳолатда йўлларнинг эксплуатацион хусусиятлари ва ҳолати талабга жавоб бермаслиги аниқланган.

ЙТҲ айбдорлари энг кўп қандай қоидабузарликлар содир этган?

чорраҳадан ўтиш тартибига риоя қилмаслик - 9182 ҳолат (19%);
йўл шароитига номувофиқ тезликда ҳаракатланиш - 9232 (20%);
қарама-қарши томонга чиқиб кетиш - 4765 (10%);
масофага сақлмаслик - 5233 (11%);
пиёдалар ўтиш жойида қоидабузарлик қилиш – 4376 (9%).
Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчиларнинг ёш гуруҳларини таҳлил қиладиган бўлсак, энг кўп йўл-транспорт ҳодисаларини 30 ёшдан 40 ёшгача бўлган ҳайдовчилар содир этганини кўришимиз мумкин. Бундай ҳайдовчилар томонидан 12956 та ёки барча қоидабузарликларнинг 27,6 фоизи содир этилган. Шунингдек, 40 ёшдан 50 ёшгача бўлган ҳайдовчилар улуши юқори 9285 ёки барча бахтсиз ҳодисаларнинг 20 фоизи.

Хорижлик ҳайдовчилар қанча ЙТҲ содир этган?

2022 йилнинг 1-ярим йиллигида хорижлик ҳайдовчилар томонидан жами 2382 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган, бу умумий кўрсаткичнинг 5,1 фоизини ташкил қилган.
Бу ЙТҲлар умумий сонида нисбатан кички бўлсада, мутлақ ҳисобда уларнинг сони сезиларли даражада ошган. Хорижлик ҳайдовчилар содир этган бахтсиз ҳодисалар сони 12,3 фоизга, вафот этганлар сони 16,3 фоизга, жароҳатланганлар сони 10,2 фоизга ошган, дейилади ИИВ ҳисоботида.
Ҳудудларга келсак, хорижлик ҳайдовчилар иштирокида содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг энг кўпи - Москва (18,7%) ва Санкт-Петербургда (17,5%), шунингдек Магадан ва Сахалин вилоятларида (14,1%) содир бўлган.
Энг кўп қоидабузарлик содир этган хорижлик ҳайдовчилар - Озарбайжон (72,9%), Ўзбекистон (68,9%), Арманистон (62,7%), Тожикистон (64,5%), Қирғизистон (61,4%) фуқаролари бўлган. Шунингдек, Қозоғистон (55,1%) ва Хитой Халқ Республикаси (51,9%) фуқаролари ҳам.
Чет эллик ҳайдовчилар иштирокида мастлик белгилари билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сони 4,4 фоизга (119та)га ошган. Шунингдек, бундай бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлганлар сони 10 фоизга (22) ошган. Жароҳатланганлар сони, аксинча, 6,8 фоизга камайган (151та).

ЙТҲлар сонига нима таъсир қилмади?

Россияда ТВни техник кўрикдан ўтказиш амалда бекор қилинганидан кейин бахтсиз ҳодисаларнинг кўпайиши башорат қилинган эди. Лекин биринчи ярим йилликда носоз автомобиллар туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сони 21,2 фоизга камайди.
Шунингдек, болалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар 3,4 фоизга (8516 та ҳодиса), темир йўл кесишмаларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сони 27 фоизга (73 эпизод) камайган.
Каршеринг ҳайдовчилари 243 та (-9,3%) бахтсиз ҳодисага сабабчи бўлишди, такси ҳайдовчилари эса - 1 мингдан кўпроқ ЙТҲ (-8,9%) содир этишди.

Қандай автоҳалокатлар ўлимга олиб келиши мумкин?

Умуман, биринчи ярим йилликда йўл-транспорт ҳодисаларида 5651 киши ҳалок бўлган Бу ўтган йилга нисбатан -3,9 фоизга кам. Шунингдек 2022 йилнинг биринчи ярмида 67,7 минг киши (-7,5 фоиз) ЙТҲларда тан жароҳати олган.

Аксарият ҳолларда ўлимга олиб келувчи ЙТҲ турлари - автомобилнинг йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиши - 1515 (26%,) тезликнинг реал вазиятга мос келмаслиги - 1411 (25%) оқибатида содир бўлган.

Шунингдек, тезлик меъёридан ошиб кетиш, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш ва қарама-қарши бўлакка чиқиб кетиш ҳам - ЙТҲларда жароҳатланишнинг асосий сабабларига айланган.
Йўловчининг траспортдан қулаши каби бахтсиз ҳодисалар сони 15,6 фоизга ошган. Шунингдек транспорт воситаларининг ағдарилиши оқибатдида вафот этганлар (+31,1%) ва тўсиқлар билан тўқнашув (+15,8%) ҳамда велосипедчилар билан тўқнашувлар сони (+7,1%) ошган.

Маст ҳолдаги ҳайдовчилар камаймоқда

Ҳайдовчиларнинг алкоголь ёки гиёҳвандлик белгилари билан содир бўлган ЙТҲлар сони йил бошидан буён қарийб 20 фоизга камайди – 5295 та ҳодиса. Маст ҳайдовчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар сонининг бундай сезиларли даражада камайиши маст ҳолда ҳайдаш муаммосига комплекс ёндашув натижасидир, деб таъкидлайди Россия Давлат транспорт инспекцияси.
Масалан, йил бошидан буён ЙПХ ходимлари томонидан 22 мингдан ортиқ “маст ҳайдовчи” тадбири ўтказилган. Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 148 859 та (-4,2%) фактнинг олди олинди.
Йўлда маст ҳайдовчини кўрган йўл ҳаракати қатнашчилари ва фаоллар полицияга хабар беришлари кўпайган.

Қандай ЙТҲлар сони ортмоқда

2022 йилнинг 6 ойи давомида электр скутерлар, гироскоплар, сегвейлар ва бошқа электр моторли шахсий транспорт иштирокида 370 та бахтсиз ҳодиса рўй берди, уларда 6 киши ҳалок бўлди ва 382 киши жароҳат олди. Ўтган йил билан билан солиштирганда бундай бахтсиз ҳодисалар сони 174 фоизга ошган, вафот этганлар сони – 100 фоизга, ярадорлар – 176,8 фоизга ошган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Михаил Черников таъкидлаганидек, агар бир неча йил олдин электр скутерлар соатига 15-20 км дан тез тезлашмаган бўлса, энди бундай қурилмалар кўпинча 100км/соат тезликка эриша олади. Ҳозирда ИИВ Транспорт вазирлиги билан биргаликда электротранпортдан фойдаланишни тартибга солувчи бир қатор қонуний ҳужжатларни ишлаб чиқмоқда.

ЙҲХ - глобал тенденция

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеяси 2020-2030 йилларда томонидан бутун дунё бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш ва ўлим даражасини камида 50%га пасайтириш ўн йиллиги эълон қилинган. Шундан келиб чиқан ҳолда БМТ ва ЖССТ йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш бўйича қатор тавсиялар ишлаб чиққан.
Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигини режалаштиришда инсон омили, ЙТҲларнинг ўлимга олиб келувчи сабабларини, ЙТҲда нафақат ҳайдовчи, балким йўл қурувчилар, автомобил ишлаб чиқарувчилар жавобгарлигини ҳам ҳисобга олиш тавсия этилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги: Мирзиёев қандай топшириқлар берди