Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Донбассда "Град" РСЗО иши акс этган кадрларни намойиш қилди

Мудофаа вазирлиги Жанубий ҳарбий округига қарашли “Град” РСЗО экипажларининг Украинадаги махсус операциясидаги жанговар иши акс этган кадрларни намойиш қилди.
Sputnik
Ракета артиллерия экипажлари Украина ҚК истеҳкомларига зарба берди.
Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, зарба беришда аниқ нишонга олиш асосий рол ўйнайди, бунда учувчисиз учиш аппаратлари экипажлари Жанубий ҳарбий округ артиллериячиларга ёрдам бермоқда. Тўпланган маълумотлар дала штаблари ва ракета-артиллерия батареялари қўмондонларига узатилади.
Россия 24 февралдан бери Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда.
Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси 8 йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.