ОКМК ўз маҳсулотларини янги ҳамкор давлатларга экспорт қилишни бошлади

Олмалиқ кон-металлургия комбинати маҳсулотлари 27 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўз маҳсулотларини яна 12 та давлатга экспорт қилишни бошлади.
Комбинатнинг асосан мис маҳсулотлари янги бозорларга - Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Канада, Австрия, Испания, Финляндия, Марокаш ва Сингапурга экспорт қилинган.
Хорижий харидоргирларга асосий маҳсулот бўлган мис маҳсулотлари экспортида 45940 тонналик натижа қайд этилган ҳолда режа 113,4%га уддаланган.
Комбинат 7 ой давомида хорижга қуйидаги маҳсулотларни экспорт қилиган:
Мис катоди-42815 тонна;
Мис қувурлари-3125 тонна;
Рух маҳсулотлари-36055 тонна;
Кадмий металли-188 тонна;
Қўрғошин концентрати-15953 тонна;
Мис купороси-5234 тонна.
“Январь-июль ҳолатига ОКМК томонидан 623 402 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилган ҳолда, режа 133,5%га бажарилди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ОКМК томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Полша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.