ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия дунёнинг бошқа ҳеч бир давлатига ўхшамаган ҳолда қайта қуриш, мослашиш ва туб ўзгаришларга тайёр, шунинг учун дунёда содир бўлаётган воқеалар Россия Федерациясининг вақтидир. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти администрациясининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко таъкидлади.
“Инқироз - бу ноёб имкониятлар даври. Мен бу Россия даври эканлигига мутлақо аминман. Чунки Россиянинг ўтган асрлардаги тарихи шуни кўрсатадики, биз, эҳтимол, ҳаммадан яхшироқ қайта қуришга, мослашишга, ҳаётимиздаги туб ўзгаришларга тайёрмиз. Йигирманчи аср бизга жуда кўп мисоллар ва тажрибаларни берди, баъзан қийин, лекин биз ўрганган ва бизга кўп нарсаларни ўргатган тажриба”, - деди Кириенко Россиянинг “Дигория” ёш сиёсатшунослари форумида.
Унинг сўзларига кўра, асосий кураш ёшлар учун бўлишига тайёр бўлиш керак.
“Ёшларга қарши ҳужум асосий бўлади, бир томондан, бу қийинчилик бўлса, бошқа томондан, бу ўзгаришлар, имкониятлар, ёшлар даври. Биз ўз ишимизни шундай йўлга қўйишимиз керакки, рус ёшлари ниҳоятда иқтидорли ва қизиқарли бўлсин, улар бу имкониятлардан фойдалана олсин”, - деди Кириенко.