Киев осмонидаги қора булутлар: Зеленский ўрнига бошқа одам қидириляпти

Amnesty International (AI) докладида Украинанинг халқаро ҳуқуқларни бузганлиги ҳақида фактлар фақат битта жиҳатни исботлади: Ғарбда барча ҳам Киевни қўллаб-қувватлаётгани йўқ.
Sputnik
Президент Владимир Зеленский халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларини Москва манфаатларини лоббилаштиришда айблади. Ғарбда Украина сиёсатини баҳолаш қандай ва нега у ўзгариб бормоқда- батафсил РИА Новости материалида.

Халқаро меъёрлар бузилиши

“Ҳарбий ҳаракатларни олиб боришнинг украинча тактикаси тинч аҳолини хатарга қўяди”- Amnesty International докладидан келиб чиққан якуний хулоса. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, Украина Қуролли Кучлари ўз позицияларини нафақат тинч аҳоли яшайдиган жойларда, балки ҳудудида ҳам, масалан, мактаблар ва шифохоналарда қуроллар жойлаштирган, сақлаган.
“Бундай тактика халқаро инсонпарварлик ҳуқуқларига зид ва аҳоли яшаш объектларини ҳарбийлар учун нишонга айлантиради... Биз украин қўшинлари аҳоли яшаш пунктларида ҳаракат қилишганда тинч аҳолига хавф-хатарга қўйишгани исботловчи ҳолатларни аниқладик”, - дейди AI нинг бош котиби Аньес Калламар.
Ташкилот далил тариқасида маҳаллий аҳоли гувоҳликлари, спутникдан олинган тасвирлар ва фото-видеотасвирлар келтирган. “Украина кучлари аҳоли яшаш пунктларидан зарбалар беришган, шунингдек, Украинанинг 19 та шаҳар ва қишлоқларида одамлар турар-жойларига жойлашиб олишган. Аскарлар жойлашган шаҳар ва қишлоқлар фронт линиясидан бир неча километр узоқликда бўлган. Тинч аҳоли ҳаётини хавфга қўймайдиган муқобил вариантлар, масалан, ҳарбий базалар, ёки яқин атрофда жойлашган қалин ўрмон ёки узоқроқ бошқа жойлар бўлган”,- деб хабар беришмоқда ҳуқуқ ҳимоячилари. Ва Украина Қуролли Кучларининг аҳолини эҳтимолий зарбалардан қутқариш учун қилган ҳаракатлари ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқлигини аҳолида таъкидлаб ўтишган.
Масалан, Украина армияси Николева шаҳрида, Лисичанскда, Харьковда худди шундай усулда ҳаракат қилган. У ерда УҚК аҳоли турар-жойларида қуроллар жойлаштирган ва одамларни эвакуация қилишмаган. Бунинг барчаси тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келган.
“28 куни Харьков яқинидаги шаҳар тиббиёт лабораториясининг икки ходими украин қўшинлари лабораторияда база уюштирганидан икки кун ўтиб қаттиқ жароҳат олишган. Госпиталлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш халқаро инсонпарварлик ҳуқуқларининг мутлақ бузилиши ҳисобланади”, - дейди AI.
Ташкилот ходимлари 29 та мактабдан 22 тасида мактаб биносидан ҳарбий позиция сифатида фойдаланаётган аскарлар ёки “ҳарбий ҳаракатларни билдирувчи” исботлар- ўқ- дори ва армия паёкларини топишган.
Украина Мудофаа вазири AI ҳисоботига изоҳ беришни бош тортди. Бироқ, Президент девони ҳолатга муносабат билдирди.

Кескин муносабат

Ҳисобот эълон қилишининг илк натижаси- AI ташкилотининг Украинадаги бўлими директори Оксана Покальчукнинг ишдан бўшатилганидир. Унинг сўзларига кўра, у сўнгги дақиқаларгача Украина Қуролли Кучлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги матнни бекор қилишларини кутган.
Кейин эса Владимир Зеленский ташкилот ҳисоботини танқид қилиб чиқди ва ҳуқуқ ҳимоячиларини Москва томонидан ҳаракат қилиш ва Россияни “амнистия қилишга уриниш”да айблади.
Россиянинг АҚШдаги элчихонаси эса AI таҳлилларини аксинча, бошқача қабул қилди ва тадқиқотлар “Америка Қўшма Штатларидаги аудиторияга тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беришига умид қилишини” билдиришди.
Киевнинг кескин муносабати сабаб ҳуқуқ ҳимоячилари қўшимча баёнот билан чиқди ва “пресс-релиз туфайли келиб чиққан хавотир ва ғазабдан афсусда” эканликларини маълум қилишди. Бироқ, ҳисобот матни сайтдан ўчирилмади.

Кучайиб бораётган тенденция

AI нинг кўп муҳокамага сабаб бўлган ҳисоботи бошқа бир можаро фонида пайдо бўлди: Американинг CBS теканали Украинага етказиб берилаётган хорижий қуроллар ҳақида фильм суратга олди. Унда 60% қуроллар фронт линиясига қадар етиб бормаётгани, балки қора бозорда сотилаётгани айтилган.
Amnesty Internationalнинг инқирозли вазиятлар бўйича катта маслаҳатчиси Донателла Ровера Ироқ ва Афғонистонни мисол қилиб келтирган. У ерларда вазиятни барқарорлаштириш мақсадида юборилган қуроллар аксарият ҳолларда террористлар қўлига тушганини эслатган.
У ва CBS нинг бошқа мутахассислари Украинада қуролларнинг тўғри етиб боришини ва буни ғарб назорат қиладиган мониторинг механизмини яратишни таклиф қилишмоқда.
Бундай хулосалар сиёсатчилар ва оддий ўқувчилар ўртасида катта танқидларга сабаб бўлди. Норозилар муаллифларни Киевга ёрдам беришни оқлашга ҳаракат қилишда айблашди. Шунингдек, Россия манфаатлари учун хизмат қилишда ҳам.
Натижада фильмни телеканал сайтидан ўчиришди. Унинг сюжети шунчаки қисқа ҳикоя қилинган шаклда бор.

Зеленскийга сигнал

Amnesty Internationalрасман мустақил ташкилот бўлса-да, унинг ҳуқумат институтлари билан алоқалари ҳақидан кўпдан бери маълум. Ташкилот АҚШ давлат департаменти ва бошқа органлар томонидан молиялаштирилади. Агар бирор мамлакатда ташкилот билан боғлиқ муаммо бўлса, айнан америкалик дипломатлар биринчи бўлиб AI нинг тарафини олишади. Шунинг учун Зеленскийнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоботларига билдирган кескин муносабатини тушунса бўлади: унда президент Вашингтоннинг аниқ мақсадини англаб етган.
Украина ичида ҳам Ғарбнинг мамлакат президентига бошқа ишонмаётгани ҳақида спекуляциялар ортиб бормоқда. Бу ҳақида нафақат ОАВ даги танқидий мақолалар, балки Киевга навбатдаги ёрдам пакетининг тўхтаб қолиши (масалан, Германия томонидан) далил бўлади.
Бундан ташқари, “Минченко консалтинг” фонди президенти, сиёсатшунос Евгений Минченконинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Зеленскийга тиккан “ставка”си ҳамон долзарб. Бу ҳақида унга қаратилган танқидларга муносабатдан ҳам хулоса чиқариш мумкин. “Украина томонининг тўғрилигига шубҳа туғдирадиган барча нуқтаи-назарларга босим бор. Шу боис, Amnesty International ташкилотининг узрини ҳам, CBS фильмининг сайтдан олиб ташланиши ҳам кузатилди. АҚШ учун бу ҳолат қулай- Вашингтоннинг тушуниши бўйича, буларнинг бари Россияни заифлаштиришга хизмат қилади”.
Сиёсий ахборот маркази бош директори Алексей Мухиннинг ҳам таъкидлашича, “Зеленскийнинг Ғарб томонидан тушириб қўйилиши ҳақида гапиришга ҳали эрта”. Аммо буни у бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
“Унда ҳали вақт бор. Аммо унинг осмонида қора булутлар кўпаётгани бор гап- дейди сиёсатшунос. – Булардан келиб чиқиб Ғарб ўзини оқламаган вазиятлардан маневр қилишга мажбур бўлади. Бошидан у ерда Россиянинг Украинадаги махсус операцияси муваффақиятсиз ва тез тугайди деб ўйлашган. Ғарблик ўйинчилардан қандайдир маънавий устунлик бўлган. Бироқ, бундай бўлмади. Энди эса улар айбдорларни қидиришмоқда, бахтсиз ҳолатнинг олдини олишмоқчи”.
Amnesty Internationalҳисоботига келсак, Мухиннинг айтишича, ташкилот расман шаффофлик тамойилларига амал қилади. Тўғри, “улар мунтазам равишда ўзи доим тан олинадиган нарсаларни тан олишади. Ҳеч бўлмаса, ўзларига бетараф кузатувчи мақомини сақлаш учун. Аммо буни шаффофликка йўйиб кейинроқ мутлақо тенденциявий докладлар учун қилади. Шунинг учун бу вазиятда сурбетлик бор”.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, натижада энг сўнгги айбдор барибир Украина президенти ва унинг доирасидаги бир қанча одамлар бўлиши мумкин. Аммо Россияга нисбатан муносабатда бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Зеленскийнинг ўрнига Ғарб янада принципсиз, вақтинчалик яна бир одамни қўяди ва қўллаб – қувватлашда давом этаверади.