ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россия Марказий банки 2023 йилда Чеченистон ва Доғистонда исломий банк иши бўйича пилот лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат Молия вазирлиги билан биргаликда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар тайёрламоқда. Марказий банк матбуот хизматига кўра, гап ислом банкининг ривожланиши ҳақида бормоқда.
“Чеченистон ва Доғистон Республикалари Россия Федерацияси Молия вазирлиги томонидан ушбу лойиҳанинг субъектлари сифатида таклиф қилинган”, - дейилади хабарда.
Июль ойи бошида Давлат думаси Молия бозори қўмитаси раҳбари Анатолий Аксаков Исломий банк қоидаларини белгиловчи қонун лойиҳаси идораларга тасдиқлаш учун юборилганини айтиб,кузда уни қабул қилишга умид билдирди.
Унинг қайд этишича, лойиҳани амалга ошириш учун Малайзия, Индонезия ва бир қатор араб давлатлари билан ҳамкорлик қилинмоқда.