Ғарб бутунлай ақлдан озган – словакиялик сиёсатчи

Словакиянинг собиқ бош вазири Ғарбни Россияга қарши санкциялар туфайли ақлдан озганликда айблади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Россияга қарши санкциялар самара бермаяпти ва Словакия каби давлатларга зарар етказмоқда, деди мамлакатнинг собиқ бош вазири, Словакия парламент мухолифати ва Курс социал-демократия партияси етакчиси Роберт Фико. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.
“Санкциялар ишламайди. Энг муҳими, улар Словакия каби давлатларга зарар етказади. Ғарб бутунлай ақлдан озган”, - дейди Фико.
Словакиялик сиёсатчи Россия нефтининг “Дружба” нефть қувури орқали транзитини тўхтатилишини санкциялар самарасизлигига мисол қилиб кўрсатди.
“Россия эмас, балки Украина нефть қувурининг жанубий тармоғи орқали Марказий Европага етказиб беришни тўхтатди”, - деди собиқ бош вазир.
Фиконинг аниқлик киритишича, Россия нефть транзити учун август ойига тўловларни июль ойида амалга оширган, бироқ Киев Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларини баҳона қилиб, тўловларни қабул қилмаган.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкция босимини кучайтирди. Шундай қилиб, Европа Иттифоқи аллақачон еттита чекловчи чора-тадбирлар пакетини, шу жумладан кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилди.
Владимир Путиннинг фикрича, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси бўлиб, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Шунга қарамай, президентнинг ишончи комилки, ҳозирги воқеалар Ғарбнинг ҳам сиёсатдаги, ҳам иқтисодиётдаги глобал ҳукмронлиги остидан чизиқ тортади.