ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Украина зарбаларидан кейин шикастланган электр узатиш линиялари тикланди, ҳозирда Запорожье АЭС нормал ишламоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Евгений Балицкийга таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Ҳозир электр тармоқлари тикланди, шикастланган подстанция тикланди. Блоклар хавфсиз ҳолатда”, деди Балицкий.
Балицкийнинг сўзларига кўра, станцияни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кучайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари ҳужумидан кейин Запорожье АЭСнинг иккита энергоблоги тўлиқ қувват билан ишламаган. Аввалроқ ОАВда Украина Қуролли кучлари томонидан станциянинг доимий ўққа тутилиши глобал техноген фалокатга олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.