Вадим Абрамов “Динамо” бош мураббийи бўлди

Самарқандликлар Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи қўли остида чемпионлик учун курашишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Вадим Абрамов Самарқанданинг “Динамо” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Қайд этилишича, жамоанинг Суперлигадаги қониқарсиз натижалари сабабли Андрей Шипилов ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилган.
Раҳбарият Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов унинг ўрнини эгалланини маълум қилди ва уни футболчиларга расман таништирди.

Маълумот учун, 60 ёшли мутахассис ҳозирга қадар "Трактор", "Локомотив", "Нефтчи", "Бунёдкор" клублари, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасида фаолият юритган. Абрамов 2010-2012 ва 2019-2021 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган.