Уч вилоят экология бошқармалари бошлиқлари ишдан олинди

Ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, навбатдаги йиғилишда 2022 йилнинг ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилган. Ижобий натижалар эътироф этилиб, камчиликлар танқид қилинган.
Йиғилишда экология соҳасига оид қонунлар ва президент фармон ва қарорлари ижросининг бажарилиши ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва мамлакатда чиқинди соҳасида қилинаётган ишларнинг бажарилиш каби масалалар муҳокама қилинган.
“Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган Навоий, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг уч нафар масъул ходимларига, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига ва чиқинди соҳасини бошқаришга масъул бўлган ҳудудий бошқарма бошлиқларининг иккинчи ўринбосарларига ҳайфсан интизомий чоралари қўлланилган.
Чилонзорда шикастланган дарахтларни сақлаб қолиш эҳтимоли паст - Давлат экология қўмитаси