Тест материалларини ўз вақтида топширмаганлар тест синовидан четлатилади - ДТМ

Андижон вилоятида абитуриент тест материалларини 15 дақиқа кеч топширгани учун далолатнома асосида тест синовидан четлаштирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тест материалларини ўз вақтида топширмаган абитуриентлар тест синовидан четлатилади.
Айтилишича, 9 август куни Андижон вилоятидаги 1-секторда ўтказилган тест синовида абитуриент тест материалларини ўз вақтида топширмаган. У гуруҳ назоратчиларининг огоҳлантиришларига қарамай тест топшириқларини ишлашда давом этган.
"Тест материаллари тест синовлари якунланганидан 15 дақиқа ўтиб, 10:15 да топширилгани учун абитуриент далолатнома асосида тест синовидан четлаштирилган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, абитуриент тест материалларини топширишдан бош тортган. Материалларни гуруҳ назоратчиларига бермагани учун тест материалларига зиён етказмаслик мақсадида абитуриентдан тест материаллари тортиб олинмаган.