Санкцияларни енгиб ўтиш: Бангладеш Россия нефтини сотиб олиш бўйича иш олиб бормоқда

Камрул Аҳсан: Россия нефтини импорт қилиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қиляпмиз.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бангладеш санкцияларга қарамай, Россия нефтини етказиб бериш бўйича Москва билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Бангладешнинг Россиядаги элчиси Камрул Аҳсан маълум қилди.
“Ҳозир биз Россия эътиборини ўзимизга қаратмоқчимиз. Мана, Россия бизга атом электр станциясини қуришда ёрдам бермоқда, бу 14 миллиард долларлик лойиҳа. “Газпром” Бангладешдаги газ конларини ўрганиш бўйича шартномага эга. Биз Россия нефтини импорт қилиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Гарчи бу АҚШ санкциялари остида эканини билсам ҳам. Лекин биз Россия билан музокараларга очиқмиз”, деди у.
Маълумот ўрнида, аввалроқ Бангладеш пойтахти Даккада талабалар ёнилғи нархини пасайтириш ва транспортда йўл ҳақини ошириш қарорини бекор қилишни талаб қилиб норозилик намойиши ўтказганди.