ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Қримнинг ғарбий қирғоғида бир неча портлаш содир бўлди, деб маълум қилди республика раҳбари маслаҳатчиси Олег Крючков.
Вилоят раҳбари Сергей Аксенов воқеа жойига жўнаб кетди.
Новофедоровка ҳудудида ҳарбий қисм ва ҳарбий аеродром мавжуд.
Ижтимоий тармоқларда тутун кўтарилган сурат ва видеолар тарқалди. Дам олувчилар ҳам РИА Новостига портлашлар фактини тасдиқлашди.
"Биринчи портлаш жуда кучли бўлди. <...> Бизнинг овқатхонамиздаги рамалар қулаб тушди. Кейин бизни ертўлага олиб кетишди ва у ердан портлаш овозларини эшитдик", деди агентликка воқеа гувоҳларидан бири.
Россия Туроператорлари ассоциациясининг дастлабки маълумотларига кўра, Қримда сайёҳлар орасида ҳеч ким жабрланмаган.