Президент ҳузурида МО давлатлари билан янги лойиҳалар кўриб чиқилди

Сўнгги беш йилда Марказий Осий ва Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда қўшни давлатлар билан ўзаро алоқалар ривожланиб бораётгани қайд этилган ҳолда ушбу иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
"Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган. Юртимизда қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган", - дейилади хабарда.
Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда кичик бизнесни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги миллий рейтингини ишлаб чиқиш тизими ҳам мухокама қилинди.